қилган эди, улар қабул қилишмади. Шунда у: «Муҳаммаднинг ҳукмига рози бўлишларингдан бошқа чора қолмади», деди. Кейин улар Муҳаммадга Азриотга кетишларини ва бор мол-мулкларини мусулмонларга қолдиришларини таклиф қилишди. Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг бу таклифларига кўнмадилар ва фақат ҳукмга рози бўлишдан бошқа йўл йўқ, дедилар. Кейин улар Авсни ўртага қўйишди. Авс кишилари яҳудийларнинг тарафини олиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига келишди. Расулуллоҳ с.а.в. уларга дедилар: «Эй Авс жамоаси, уларга ўзларингиздан бирингиз ҳукм чиқаришга рози бўласизларми?» Улар: «Ҳа», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «У Саъд ибн Муоз». Кейин Саъд икки тарафдан чиқарадиган ҳукмига бўйсунишга розилик олди. Улар розилик беришгач, Бану Қурайзага қалъаларидан тушишни ва қуролларини топширишни буюрди. Улар шундай қилишди. Кейин Саъд улар устидан ҳукм чиқарди: жангчилар ўлдирилади, моллар тақсим қилинади, аёллар ва болалар асир олинади. Расулуллоҳ с.а.в. бу ҳукмни эшитганларида: «Сен улар устидан Оллоҳнинг ҳукмини чиқардинг», дедилар. Кейин Мадина бозорига чиқдилар. У ерда хандақлар қазишга буюрдилар, сўнг яҳудийлар тўп-тўп қилиб олиб келинди ва уларнинг бошлари таналаридан жудо қилиниб, шу хандақларга дафн этилди. Расулуллоҳ с.а.в. бану Қурайзанинг мол-мулки, аёллари, болаларини мусулмонларга тақсимлаб бердилар. Бу ўлжалардан бир қисмини қолдириб, уларни Саъд ибн Зайд Ансорий билан Наждга жўнатдилар. Зайд уларга от ва қурол сотиб олди. Булар мусулмонлар ҳарбий қудратини оширишга хизмат қилди.
95-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|